Прокурор блогер Сидиманов учун 6 йил қамоқ жазоси берилишини сўради

2 июнь куни Бишкекдаги Октябрь туман судида блогер Элмирбек Сидимановнинг иши кўриб чиқилди. «Азаттиқ» радиосига унинг адвокати Али Магаевнинг айтишича, прокурор суддан блогер 6 йил озодликдан маҳрум қилинишини сўраган. «Суд лингвистик экспертиза ўтказиш борасидаги бизнинг илтимосномамизни эътиборсиз қолдирди. Сидиманов блогерлар ва хейтерларни оёққа турғизди, улар Сидимановнинг мурожаатидан сўнг блогернинг онаси ва синглиси шаънига фикр билдирдилар. У минтақалараро низога чақирмаган», –…

Батафсил...

Қирғизистонда «Катта ғазовот»чиларнинг чақириқлари текширилмоқда

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги “Катта ғазовот” (“Чон Казат”) ҳаракати фаолларининг чиқишларида жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини текшириш мақсадида тегишли экспертизаларни ўтказмоқда. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Алмаз Ўрўзалиев парламентда 20 май куни ўтган йиғилишда маълум қилди. Расмийга кўра, ҳаракат аъзоларидан бири Сиймиқ Жапикеевга нисбатан судгача суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизмати эса собиқ Бош вазир, парламент…

Батафсил...

Қирғизистонда Интернет ва ижтимоий тармоқлар назоратга олиниши таклифи берилди

Қирғизистон парламенти депутати Гульшат Асилбаева «Ахборотни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Парламент депутатининг таъкидлашича, «қонун лойиҳаси Қирғизистоннинг амалдаги қонунчилиги интернетда маълумот тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солмаслиги туфайли ҳам долзарб аҳамият касб этади». Унинг сўзларига қараганда, Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ салбий томонлар кенг манфаатларга: маҳфий маълумотларнинг сиёсатгача, жамоат тартибига ва давлат миллий хавфсизлигигача…

Батафсил...

Олий суд Азимжон Асқаров бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди

Олий суд 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ химоячиси Азимжон Асқаровнинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Ушбу қарорни Олий суд 13-майдаги  мажлисида чиқарган. Асқаровнинг кассация шикояти бўйича  аввалги мажлис 25-февралда бўлиб ўтган эди. 69 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубида миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзиш” ҳамда…

Батафсил...

Журналист ва шоир Зайирбек Ажиматов оламдан ўтди

Қирғизистонлик шоир, Озодликнинг қирғиз хизмати ходими Зайирбек Ажиматов 43 ёшида вафот этди. У бир ойдан кейин 44 ёшга тўлган бўларди. З.Ажиматов 1976 йил 27 майида Жалолобод вилоятининг Ахси тумани Ақжўл қишлоғида туғилган. 1998 йили Қирғизистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Асаба” газетасида бошлаган Зайирбек кейинчалик “Қирғиз Туусу”, “Бишкек таймс”, “Жани ағим” ва Қирғизистон давлат телерадиокомпаниясида давом эттирган. Сўнгги йилларда…

Батафсил...

Комендант: Журналист қалбаки пропуск қоғозини сотишни фош этишга ёрдам берди

Бишкекнинг комендатураси қалбаки пропуск билан ишлайди деган маълумотномани сотган шахс қўлга олинганини хабар қилди. Гумондорни топишга маҳаллий телеканаллардан бирининг журналисти ёрдам берган. Журналист «Спутник»га берган суҳбатида ҳужжатларнинг ноқонуний сотилаётганини билгани заҳоти милицияга мурожаат қилганини айтиб берган. «Менга маълумот етиши билан Патрул милициянинг ходимларига мурожаат қилдим. Биргаликда иш олиб бориб, унинг эртасига сохта пропуск тайёрлаган йигит билан учрашадиган бўлдик. […] Учрашувга…

Батафсил...

«Газетада ишласангиз, нега видеотасвирга олдингиз?» – Фарғонада журналист ИИБга олиб борилди

21 апрель куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи журналист, «Маърифат» газетасининг вилоятдаги махсус мухбири Шарифахон Мадраҳимовага Учкўприк туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимлари томонидан босим ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz мухбири воқеа тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида журналист билан боғланди. Маълумки, шаҳар ва туманларда аҳолига арзон нархда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида ярмаркалар ташкил этилади. Журналист 21 апрель куни…

Батафсил...

«Чегара билмас репортёрлар»: Қозоғистон матбуоти “эркин бўлмаган” мамлакатлар гуруҳида қолади

21 апрель куни “Чегара билмас репартёрлар” (RSF) ташкилоти томонидан тақдим қилинган йиллик тадқиқотда Қозоғистон матбуот “эркин бўлмаган” мамлакатлар гуруҳида қолди. «Жаҳон матбуот эркинлиги индекси — 2020» рейтингда Қозоғистон ўтган йилга нисбатан битта мавқега кўтарилди ва 157-ўринни олди, шу билан бирга баҳосини 1,29 баллга (54,11 баллгача) камайтирди. Бу – рейтингда кўрсаткичлар бўйича аҳволи ёмонлашгани демакдир. Ташкилотнинг таъкидлашича, Қозоғистонда салкам 30 йил…

Батафсил...

Коронавирус даврида Қирғизистон ҳукумати сўз эркинлигини чекламоқда

Қирғизистонда президент аппарати 14-апрелда коронавирусга қарши республика штаби ва ҳудудлардаги комендатуралар оммавий аxборот воситалари билан ишлаш шаклини қайта кўриб чиқиш таклифини киритди. Бунга қадар Қирғизистоннинг кўплаб ҳудудларида фавқулодда холат эълон қилиниб, турли ишxоналар билан бирга журналистларнинг фаолияти ҳам чекланган эди. Расмийлар буни касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаган. Медиа Полиси Институти деган ноҳукумат ташкилот назарида комендантнинг ҳаракати конституция меъёрларига…

Батафсил...

Бишкекда Factchek.kgнинг бош муҳаррири калтакланди

Factchek.kg сайтининг таҳририяти бугун номаълум уч киши нашрнинг бош муҳаррири Болот Темировга ҳужум қилиб, калтаклаб кетишганини билдирди. Ҳужум тушга яқин таҳририятнинг офисининг ёнида бўлган. Улар Темировнинг қўл телофонини тортиб олишган.   Темировга милиция ва тез ёрдам чақиртирилган. Милиция ҳужум қилганлар қидирла бошлаганини билдирди.  «Фактчек»нинг таҳририяти ҳужумни журналистнинг касбий фаолиятига боғламоқда. Темировни ҳамкасбларининг айтишича, журналистни кеча куни ташқи кўриниши спорт билан шуғулланганларга…

Батафсил...
1 5 6 7