Журналист Шоҳруҳ Соипов милицияга чақиртирилди

Мустақил журналист Шоҳрух Соипов Фейсбукдаги саҳифасига акаси, марҳум Алишер Соиповнинг 2006 йилда Қорасув шаҳридаги «Ас-Сарахсий» масжиди имоми Муҳаммад Рофиқ Камолов отиб ўлдирилганидан сўнг, унинг яқинларидан олган интервьюсини эълон қилгани учун милицияга чақирилган. Ҳозирда Берлинда яшаётган журналист бу ҳақда Фейсбукдаги саҳифасида ёзиб, «Азаттиқ»қа ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ўзини Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг 10-бўлими ходими деб таништирган киши журналистга қўнғироқ…

Батафсил...

МТРК журналистига ҳужум: милиция жиноят иши қўзғатди

Бишкек шаҳар милицияси ходимлари Қирғизистон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (УТРК)нинг «Телекузатув» дастури муҳарририга нисбатан қилинган ҳужум бўйича гумонланувчини қўлга олди. Гумонланувчи 1995 йилда туғилган Т.Ж. экани маълум қилинди. У Бишкек шаҳар ИИББнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Маълум қилинишича, ҳодиса фуқаролар мурожаати асосида тайёрланаётган суратга олиш жараёни вақтида содир бўлган.

Батафсил...

Журналист таҳдидга учраганини маълум қилди

Эркин журналист Эламан Каримшаков ўзининг ижтимоий тармоқдаги пости сабабли Президент администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков томонидан таҳдидга учраганини маълум қилди. У президентдан мазкур мансабдорга нисбатан чора кўришни сўради. Бу ҳақда у 21 июль куни Facebook саҳифасида ёзиб, икковининг телефон суҳбати аудиосини ҳам эълон қилди. Президент администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков эса Эламан Каримшаковнинг баёноти юзасидан ҳозирча…

Батафсил...

«Қизил чизиқлар бор» – мамлакатда матбуот эркинлиги яна жуда мураккаб деб баҳоланди

Жаҳон матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бир поғона юқорига кўтарилган бўлса-да, умумий балл пасайиб, шароит ўтган йилга нисбатан ёмонлашди. Ҳалқаро майдонда ўзини очиқ ва ислоҳотларга мойил давлат сифатида кўрсатаётган Ўзбекистонда нега матбуот эркинлиги йиллар давомида чекланган ҳолатда қолмоқда? BBC маҳаллий журналистлар ва мутахассисларга мурожаат қилди. Айримлар муаммони сиёсий тизим билан боғласа, бошқалар журналистларнинг ўзи эркинликка интилмаслигини таъкидладилар. Париждаги Чегара билмас мухбирлар…

Батафсил...

Қирғизистонда суд Temirov LIVE журналистини икки йилдан сўнг озод қилди

Бишкек шаҳридаги Ленин туман суди 23 март куни Temirov LIVE ва «Айт, айт десе» медиа-лойиҳалари раҳбари Махабат Тажибек қизини колониядан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. У икки йилдан ортиқ вақт давомида қамоқда сақланаётган эди. Бу ҳақда АКИpress нашри Бишкек шаҳар суди матбуот хизматига таяниб хабар берди. Унинг турмуш ўртоғи Болот Темировнинг айтишича, Тажибек қизи мамлакатни тарк этмаслик тўғрисидаги тилхат…

Батафсил...

Номад ТВ: Қирғизистонда Россия ташвиқотининг янги «силлиқ» юзими?

BBC Monitoring тадқиқотига кўра, Қирғизистонда ўзини «маҳаллий ОАВ» сифатида кўрсатадиган янги телевизион канали Россия билан яқин алоқаларга эга, шу жумладан машҳур молдовалик олигарх билан боғлиқ россияпараст маданият лойиҳаси ҳамдир. Марказий Осиё давлатида парламент сайловларидан бир ҳафта олдин ишга туширилган ушбу замонавий ТВ тармоғи баъзи мутахассислар томонидан Кремлнинг минтақадаги юмшоқ куч стратегиясини янгилаш ҳаракатининг бир қисми сифатида қаралмоқда. Уларга кўра бу…

Батафсил...

Бишкек суди собиқ Kloop операторларига берилган жазони юмшатди ва уларни озод қилди

25 ноябрь куни Бишкек шаҳар суди апелляция шикоятини кўриб чиққандан сўнг, собиқ Kloop операторлари Александр Александров ва Жоомарт Дуулатовнинг жазо муддатини ўзгартирди. Уларнинг беш йиллик қамоқ жазоси уч йиллик шартли озодликка алмаштирилди ва операторлар судда озод қилинди, деб хабар берди Kloop. Қирғизистон пойтахтидаги Первомайский туман суди худди шу иш бўйича судланган нашрнинг икки бухгалтери жазосини ўзгартирмади – уларга уч йиллик…

Батафсил...

Қирғизистонлик журналист Болот Темиров матбуот эркинлиги мукофотига сазовор бўлди

АҚШда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Committee to Protect Journalists, CPJ) қирғизистонлик журналист ва медиа менежери Болот Темиров 2025 йилги Халқаро матбуот эркинлиги мукофоти билан тақдирланганини эълон қилди. Болот Темиров Қирғизистон расмийларининг мустақил матбуотга нисбатан кескин босими остида сўз эркинлиги учун курашдаги жасорати ва матонати учун мукофотланди. Темиров Марказий Осиёдаги энг таниқли коррупцияга қарши курашувчи Temirov Live каналини бошқаради, у…

Батафсил...

БМТ Қирғизистонни судланган Temirov Live лойиҳаси журналистини озод қилишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбошимча ҳибсга олинганлар бўйича ишчи гуруҳи Қирғизистон ҳукуматини 2024 йил октябрь ойида оммавий тартибсизликларни қўзғашда айбланган Temirov Live ва «Айт Айт Десе» онлайн лойиҳалари директори Махабат Тажибек қизини дарҳол озод қилишга чақирди. Бу ҳақда жиноят ишини таҳлил қилган мутахассисларнинг ҳисоботида сўз юритилган. Тадқиқот муаллифлари журналистнинг судланиши Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг етти моддаси ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар…

Батафсил...

Суд Temirov Live, Kloop.kg ва «Айт айт десе» нашрларини экстремистик деб тан олди

Бишкекнинг Октябрь туман суди Temirov Live, Kloop.kg ва «Айт айт десе» нашрларини экстремистик деб тан олди. Бу ҳақда Kaktus.media Қирғизистон пойтахти шаҳар судига таяниб хабар берди. Октябрь туман прокуратурасининг аризаси бўйича қарор 27 октябрь куни чиқарилди. Нафақат юқорида тилга олинган нашрларнинг материаллари, балки уларнинг эгалари — Т.Б.М. (Болот Темиров, Temirov Live и «Айт Айт Десе») ва Т.Р.Р. (Ринат Тухватшин, Kloop.kg)…

Батафсил...

Ўзбекистонда Azon.global сайти асосчиси икки ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Azon.uz диний сайти асосчиси Мубашшир Аҳмад (асл исми Алишер Турсунов) икки йилу олти ойга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди маълум қилди. Ҳукм 8 октабр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида эълон қилинди. Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг учта моддаси билан айбдор деб топилди: ▪️ 156-модданинг 2-қисми («Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатиш»); ▪️ 244-1-модда…

Батафсил...

Бишкек суди Kloop нашрининг собиқ ходимлари иши бўйича ҳукм чиқарди

Бишкекнинг Первомайский туман суди Kloop («Клооп») нинг собиқ ходимлари — икки оператор ва икки ҳисобчига нисбатан ҳукм чиқарди. Kloop хабарига кўра, оператор ва муҳаррирлар Александр Александров ва Жоомарт Дуулатовнинг ҳар бири беш йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинган. Бухгалтерлар Н.О. ва К.Э. ҳар бирига уч йил пробация муддати берилган. Айблов томони операторларга саккиз йил, бухгалтерларга олти йиллик қамоқ жазосини сўраган.…

Батафсил...

Садир Жапаров “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни имзолади, унда оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, таъсисчиларга қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилган. Ҳужжатнинг айрим бандлари давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Жумладан, қонунда қайд этилишича, Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ташкил этилганда чет эл фуқаролари ва компанияларига тегишли юридик шахсларга 35 фоиздан…

Батафсил...

Президент маъмурияти буйруғи билан “Ор-номус кодекси” ишлаб чиқилди

Президент маъмурияти буйруғи билан “Ор-номус кодекси” ишлаб чиқилди. Маданият вазирлиги лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унда ёшлар, жамоат арбоблари ва жамоатчилик учун ягона ахлоқий меъёрлар мавжуд. Шунингдек, у инсоннинг жамиятда ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақидаги нормаларни ҳам ўз ичига олади: – жамоат жойларида ўзини маданиятли тутиш, масъулиятли бўлиш – ёлғон маълумот тарқатишдан, кимнидир ҳақорат қилишдан, тажовузкорлик, камситиш ва нафратдан сақланиш –…

Батафсил...

Бишкек суди «Клооп» ходимларининг банк ҳисоб рақамларини блоклади

Бишкекнинг Первомайский туман суди «Клооп» нашрининг камида тўрт нафар ходими банк ҳисоб рақамларини блоклади. Бундан ташқари, бу қарор июль ойи бошида қабул қилинган, дея хабар беради ходимларига нисбатан санкция қўлланилган нашр. Таъкидланишича, айни дамда ҳисоб рақамлар блоклангани ҳақидаги маълумотлар банкларнинг ўзидан олинган, журналистларда суд қарори йўқ. Оммавий ахборот воситаларининг тахминича, чекловлар Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси томонидан «Клооп»нинг амалдаги ва…

Батафсил...

Ёлғон маълумот тарқатганлар жаримага тортилади. Президент тегишли қонунни имзолади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар учун маъмурий жазо чораларини кўрувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда 11 июль куни давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Қонун билан Жиноят кодексига «Ёлғон (нотўғри) маълумотларни тарқатиш» 109.3-моддаси киритилган. Унда оммавий ахборот воситаларида ёки ижтимоий тармоқларда жамият ёки давлат манфаатларига зарар етказувчи, жамоат тартибини бузишга олиб келадиган, одамлар ёки ташкилотлар ҳуқуқларини камситувчи ёлғон…

Батафсил...

«Апрель» телеканали ёпилди

Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг Октябр туман суди «Апрель ТВ» телеканалини тугатиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда ОАВ таҳририяти хабар берди. Прокурор даъвосини қаноатлантирган қарор судя Толонду Самаков томонидан чиқарилган. Қарорда таҳририятнинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларини ўчириш ёки блоклаш кўрсатилган. Суд мажлисларида экспертлар тингланди. Тилшунос Таалайбек Абдикожоевнинг айтишича, телеканал материалларида ҳеч қандай тартибсизлик, зўравонлик ва адоватга чақириқлар топилмаган. Унинг сўзларига кўра, журналистлар…

Батафсил...

«Чегара билмас мухбирлар» Қирғизистонни Kloop операторларини зудлик билан қўйиб юборишга чақирди

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти (RSF) Kloop операторларини зудлик билан озод қилишга чақириб, ҳибсга олишларни мустақил журналистикани бостириш кампаниясининг бир қисми деб атаган. «Процессуал қонунбузарликлар, асоссиз мусодаралар, айбни мажбуран тан олишлар, туҳмат ва бўҳтон кампаниялари Қирғизистон ҳукумати томонидан «Клооп» журналистларининг овозини ўчириш учун қўлланаётган уятли усуллардир. Бундай ҳаракатлар тўхтатилиши керак. RSF мустақил журналистларни қўрқитишга қаратилган бу уринишни кескин қоралайди ва…

Батафсил...

NazarNews бош муҳарририга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукми ўз кучида қолдирилди

Қирғизистон Олий суди NazarNews ахборот сайти эгаси ва бош муҳаррири Гулжан Шерипбаевага нисбатан илгари чиқарилган оқлов қарорини асосли деб топди. Бу билан унинг миллий адоват қўзғатиш бўйича айбланишига нуқта қўйилди, деб ёзади 24.kg нашри. Мамлакатнинг олий суд инстанцияси якуний қарорини 9 июнь куни чиқарди. Қайд этилишича, журналистга нисбатан жиноий иш қўзғатилишига Қорбобонинг ёнида ҳижобдаги Қорқизнинг сурати туширилган нашрнинг репости сабаб…

Батафсил...

Болот Темиров Қирғизистон расмийлари баёнотини «ёлғон» деб атади

Хорижда яшаётган қирғизистонлик журналист Болот Темиров ўзининг куни-кеча ҳибсга олинган «Клооп» нашри ходимлари билан алоқадор эканига оид президент Администрацияси матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков берган маълумотини «ёлғон» деб атади. Бу ҳақда Темиров ўзининг Telegram-каналида ёзган. Темиров эслатишича, Ўринбеков версиясига кўра, гўёки айнан бадарға қилинган журналист «Клооп»нинг собиқ ва амалдаги ходимларининг «сохта текширувлар» ўтказишини молиялаштирган. Ўз жавобида у мулозим сўзларини «ҳибсларни…

Батафсил...
1 2 3 … 9