15 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ёқилғи-мойлаш материалларини мажбурий солиқ тўловларисиз олиб кириш ва сотиш схемаси ошкор этилганини маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, бу ҳолат Давлат солиқ хизмати назорати остида содир бўлганини айтди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, солиқ хизматининг тўрт нафар ходими қўлга олинган.
Қўлга олинган мулозимлар ДСҚнинг ЕОИИ савдоси доирасида ҳисобга олинмаган товарлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, ҳисобга олинмаган товарлар билан ишлаш ва юкларни кузатиш бўлими бошлиғи, Ўш шаҳри, Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича Давлат солиқ хизматининг Панфилов тумани бўйича алоҳида режим бўлими бошлиғи ва ДСҚнинг Жайил вилояти бўйича солиқ текширувлари бўлими катта инспектори эканлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, икки мулозим ёқилғи-мойлаш материалларини ноқонуний олиб кириш ва сотиш, назорат-ўтказиш пункти орқали тўсиқларсиз ўтишни таъминловчи ҳамда ҳар бир литр ёқилғи учун бир сомдан берган субъектларга солиқ тўлашдан бўйин товлашда ёрдам қилган. Махсус хизмат Чуй вилоятида қўлга олинган солиқ ходимларини эса қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб, ушбу хизматлар учун 5 минг сом олганликда гумон қилмоқда.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг қўшимча қилишича, давлатга етказилган зарарни қоплаш мақсадида ушбу коррупцион схемага алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш, шунингдек, ёқилғи-мойлаш материалларини ноқонуний олиб кирган ва сотган корхоналарда солиқ текшируви ўтказилмоқда.