Қирғизистон ТИВ фуқароларни Покистонга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди

Покистондаги ички сиёсий вазият кескинлашгани муносабати билан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ушбу мамлакатга саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилди.

Шу билан бирга, Покистонда қолган фуқаролар мамлакатдаги вазият тўлиқ барқарорлашгунча ўз хавфсизлик чораларини кучайтириши тавсия қилинди.

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Қирғизистон Республикасининг Покистондаги элчихонага сўнгги воқеалар натижасида жабрланган фуқаролари ҳақидаги маълумотлар тушмаган.

Покистонда оммавий норозилик намойишлари собиқ бош вазир Хон ҳибсга олинганидан кейин бошланди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Панжоб вилоятида икки кунлик намойишлар давомида 14 та ҳукумат биносига ўт қўйилган. Йигирмадан ортиқ полиция машинаси ёниб кетди.

Чоршанба куни Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хонни саккиз кунга ҳибсга олди.

Чоршанба куни федерал ҳукумат Покистоннинг тўртта вилоятидан иккитаси — Хоннинг таянч пунктлари бўлган Панжоб ва Хайбер-Пахтунхва ва федерал пойтахт Исломободнинг тартибни тиклаш учун қўшин киритиш ҳақидаги илтимосларини қондирди.

Исломобод полицияси пайшанба куни эрта тонгда қўшинлар пойтахтга етиб келганини айтди.

Хоннинг туғилган Панжоб вилоятида полиция зўравонлик учун 1300 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олди.

Хонга қарши коррупция иши 2022 йил апрелида парламент ишончсизлик вотуми билан ҳокимиятдан четлатилганидан бери унга қарши қўйилган 100 дан ортиқ ишнинг иккитасидир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ