Россияда миграция қонунчилигига муҳим ўзгартиришлар киритилди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия миграция қонунчилигидаги муҳим ўзгаришларни эълон қилди.

Қонунчиликдаги янгиликларга кўра, 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Қирғизистон Республикаси фуқаролари вақтинчалик яшаш жойига келганлиги ва вояга етмаган болалари келганлиги тўғрисида миграция пропискаси органларини электрон шаклда мустақил равишда хабардор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бунинг учун:

  • “Ягона давлат ва коммунал хизматлар портали (функциялари)” тизимида шахсий кабинетларга эга бўлиш;
  • “Электрон шаклда давлат ва коммунал хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган ахборот тизимларининг ахборот ва технологик ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи инфратузилмада идентификация ва аутентификациянинг ягона тизими” тизимида рўйхатдан ўтказиш керак бўлади.

Фуқаролар уй-жой ижараси шартномасини тузишда мулкдорнинг қўшимча розилигисиз ўзларининг келиши ва шартномада кўрсатилган вояга етмаган болалари тўғрисидаги билдиришномани мустақил равишда тақдим этишлари мумкин.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қонундаги бундай ўзгартиришлар Россия томони билан юқори даражадаги музокаралар асосида амалга оширилаётганини қайд этди.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда бир миллиондан ортиқ қирғизистонлик меҳнат муҳожири бор. Норасмий ҳисоб-китобларга кўра, Россия паспортини олган қирғизистонликлар сони 500 мингга яқин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ