Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонликларни вақтинча Тожикистонга боришдан тийилишга чақирди

ТИВ бунга Қирғизистон фуқароларининг Тожикистон Республикасига киришини чеклаш чоралари кўрилаётгани билан боғлиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

“Вазирлик қирғизистонликларга вақтинча Тожикистон Республикасига ёки Тожикистон ҳудуди орқали бошқа давлатларга транзит йўлига ўтмасликни тавсия қилади”, — дейилади хабарда.

Қўшни давлатга кириш, чиқиш бўйича зарур маълумотлар ва маслаҳатларни олиш учун Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қирғизистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонасининг ишонч телефонига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: + 996999312002 – Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси (Бишкек); +992887782223 – Қирғизистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси (Душанбе).

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ