Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида яна бир зилзила содир бўлди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қирғизистон Республикаси Сейсмология институтининг маълумотларига кўра, бугун, 29-декабрь куни соат 07:49 да 4 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўш шаҳрида ва Ўш вилоятининг Қора-Сув туманининг Наримон, Шарқ, Қашқар-Қишлоқ, Янги-Қишлоқ қишлоқларида 4 баллни ташкил этди. Қора-Сув шаҳрида, Оқ-Тош, Болшевик, Ўттиз-Адир, Қаҳрамон, Қирғиз-Чек, Тошлоқ, Мади, Деҳқон-Қишлоқ ва Жапалак қишлоқларида 3 баллгача сезилган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд қилинмади.