Жалолобод шаҳрининг Қурманбек ва Абдирахманов кўчаларида жойлашган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги
сайланган шаҳар мэри Эрнисбек Ўрмўқов мавжуд автомобиль бозори ва янги майдонни кўздан кечирди. Хабарда айтилишича,
тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида автомобиль бозорини Спутник кичик шаҳарчасига
кўчириш режалаштирилган. Ҳозирда ушбу йўналишда тегишли чоралар кўрилмоқда ва
шаҳар мэри
топшириқлар берди.