Россиядаги мигрантлар сони икки бараварга камайди

Бу йил Россиядаги мигрантлар сони деярли икки бараварга камайди. Бу ҳақда Россия ИИВ хабар берди, деб ёзади РИА Новости.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Россияда 6 миллионга яқин мигрант бор, бошқа йилларда эса 11 миллионгача етган.

Шунингдек бир миллионга яқин одам вақтинча ёки доимий яшаш учун рухсат олган. Рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларининг аксарияти патент билан ишлайди.

«2020-йилнинг 1-ноябрь ҳолатига кўра Россияда патент асосида 1,3 миллион чет эллик (ўтган йилнинг шу даврида 1,7 миллион), ишлашга рухсатнома олган 85 минг чет эллик бор. 368 минг (битта манбада 508 минг) меҳнат шартномалари ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг фуқаролари билан имзоланди », – дейилади ИИВ баёнотида.

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, меҳнат мигрантларининг катта қисми катта шаҳарларда иқтисодиёти яхши дейилган марказларда ишлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ