Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилаётган тадбиркорларнинг маълумотлар базаси яратилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Тилек Тўқтўғазиев маълум қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилаётган тадбиркорларнинг маълумотлар базаси қуйидаги йўналишларда яратилади:
– озиқ-овқат маҳсулотлари;
– гўшт маҳсулотлари;
– картошка;
– дон маҳсулотлари.
Вазирнинг сўзларига кўра, экспортчиларнинг маълумотлар базасини яратиш бўйича таклифлар қабул қилинади. Уни minselhozgovkg@gmail.com электрон манзилига юбориш керак.
Манфаатдор томонлар ёзма равишда маҳсулотларни етказиб бериш шартлари, товарлар ҳажми ва улар сотиладиган нархларни таклиф қилишлари мумкин.
Хатлар 18-декабрга қадар қабул қилинади.