МСК: Имзолар тасдиқланди, 18 номзод қолди (рўйхат)

Сайлов 2020

Марказий сайлов комиссияси (МСК) президентликка номзодларнинг имзоларини текширишни якунлади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, 30 мингдан ортиқ имзо тўплаган 20 номзоддан иккитасининг имзоси яроқсиз бўлиб чиқди.

18 номзоднинг рўйхати:

Тўлбаев Бабиржан Латиҳанович 58.029 имзо тақдим этди, шундан 32393 таси ҳақиқий;

Жапаров Садир Нуркўжўевич 59998 имзо тақдим этди, шундан 30 032 имзо ҳақиқий ҳисобланади;

Касенов Аймен Абдиталипович 46270 та ариза топширди, улардан 31154 та имзо ҳақиқий ҳисобланади;

Абдилдаев Арстанбек Бейшеналиевич 47978 имзо тақдим этди, шундан 30 359 имзо ҳақиқий ҳисобланади;

Жээнбеков Равшан Бабирбекович 39 874 имзо тақдим этди, шундан 30 630 имзо ҳақиқий ҳисобланади;

Асанов Қурсан Сатарович 43864 та имзо топширди, улардан 30804 таси ҳақиқий;

Абакиров Эльдар Қурманбекович 43630 имзо топширди, шундан 36002 имзо ҳақиқий ҳисобланади;

Мадумаров Адахан Кимсанбаевич 39 856 имзо тақдим этди, улардан 30 760 таси ҳақиқий;

Сезгизбаев Абдил Кенешович 55480 имзо тақдим этди, шундан 30 938 имзо ҳақиқий ҳисобланади;

Байгуттиев Женишбек Сеитбекович 51.896 имзо тақдим этди, шундан 31.707 таси ҳақиқий;

Арстанбек Миқтибек 33.083 имзо топширди, шундан 30694 таси ҳақиқий;

Сўўрўнқулова Клара Сиргакбековна 33458 имзо тақдим этди, шундан 32 554 таси ҳақиқий;

Рашид Бакирович Тагаев 40651 имзо топширди, улардан 30 083 таси ҳақиқий;

Калмаматов Бақтибек Ўрўзалиевич 35 300 имзо топширди, шундан 30 383 имзо ҳақиқий ҳисобланади;

Иманалиев Канибек Капашевич 35658 имзо топширди, шундан 30 701 таси ҳақиқий;

Ташов Имамидин Асамидинович 39493 имзо тақдим этди, улардан 30553 таси ҳақиқий;

Исаев Канатбек Кедейканович 38 987 имзо тақдим этди, шундан 31 685 таси ҳақиқий;

Қўчқоров Улуқбек Тўйчубаевич 43804 имзо тақдим этди, шундан 30 347 имзо ҳақиқий ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Қубан Чўрўев ва Қубаничбек Тўқтўсунов томонидан тўпланган имзолар яроқсиз бўлиб чиқди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ