Ўшда йўл-патруль милицияси иш бошлади. Мажбуриятлари

Бугундан бошлаб Ўш шаҳрида  йўл-патруль милицияси иш бошлади. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўш ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати бошлиғи Альберт Абдикеримовнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг кичик туманлари 11 бўлимга бўлинган бўлиб, у ерда жами 80 нафар ҳодим икки сменада ишлайди.

«Эрталаб соат 8:00 дан бошлаб шаҳарда 16 ҳодим пиёда ва 11 та транспорт воситасида фаолиятини бошлади. 102 рақамига қўнғироқлар келиб тушган вақтда экипаж воқеа жойига 3-5 дақиқада етиб келади. Пиёдалар ўз ҳудудида жамоат хавфсизлигини назорат қилишади», деди Абдикеримов.

Йўл-патруль ҳодимлари тирбандликлар юзага келган тақдирда вазиятни ҳал қилиш мажбуриятини олгани маълум бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ