Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков амалий ташриф билан Боткен ва Ўш вилоятларига боради. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф 7-9 декабрь кунларига режалаштирилган. Ташриф давомида Новиков ишлаб чиқариш қувватлари фаолияти билан танишади. Шунингдек, у Қадамжой туманидаги касалхона қурилиши ва Исфанада янгиланган аэропортнинг очилишида иштирок этади.
«Бундан ташқари, у 8-декабрь куни Фарғона шаҳрида (Ўзбекистон) бўлиб ўтадиган Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди вилоятлари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этади», дейилади хабарда.
Ташриф якунида Бош вазир вазифасини бажарувчи «Иркештом» чегара назорат-ўтказиш пункти фаолияти билан танишади.