Новқат туманида 8 мингдан ортиқ ногиронлар мавжуд

Новқат туманида 8 мингдан ортиқ ногиронлар мавжуд. Бу ҳақда туман маъмуриятидан хабар қилишди.

Маълумотларга кўра, уларнинг 263 нафари парваришга муҳтож болалардир. 3-декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан маъмурият ва корхоналар ногиронларга моддий ёрдам кўрсатдилар. Шу мақсадда туман ҳокимининг захира фондидан 40 минг сом маблағ ажратилди ва болаларга ёрдам сифатида 2 та ногиронлар аравачаси сотиб олинди. Шунингдек, муассасалар ва корхоналар молиявий ёрдам кўрсатдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ