Президент Жээнбеков истеъфо берди

Президент Сооронбай Жээнбеков бугун қирғиз халқига мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият муносабати билан мурожаат қилиб, истеъфо берганини маълум қилди

Унга кўра, мамлакатда, хусусан Бишкекда вазият кескинлигича қолмоқда.

«Кеча Жўғўрғу Кенгаш ҳукумат таркибини тасдиқлади, мен тегишли лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги фармонларини имзоладим. Аммо бу кескинликни юмшата олмади. Афсуски, тажовуз сусаймаяпти, зудлик билан истеъфога чиқим талаб давом этмоқда. Ҳозирги вазият икки томонлама зиддиятга яқин «, дейди Сооронбай Жээнбеков.

Унинг таъкидлашича, бир томондан – намойишчилар, бошқа томондан – ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари. “Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари давлат қароргоҳини ҳимоя қилиш учун қурол ишлатишга мажбурдирлар. Бундай ҳолда, қон тўкилади, бу муқаррар. Иккала томонни ҳам провокацияларга берилмасликка чақираман. Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқароларининг қонини тўкиб, ўқ узган Президент сифатида қолишни истамайман. Шунинг учун мен истеъфога чиқишга қарор қилдим”», – дея сўзини якунлаган эндиликда собиқ президент Сооронбай Жээнбеков

У Бош вазир Садир Жапаров ва бошқа сиёсатчиларни ўз тарафдорларини мамлакат пойтахтидан олиб чиқиб, Бишкекликларга тинч ҳаётни қайтаришга даъват этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ