Садир Жапаров тарафдорларини яна митинг ўтказишга чақирган маълумотлар тарқамоқда

Ижтимоий тармоқларда Садир Жапаров тарафдорларини яна бир бор норозилик билдиришга ундайдиган хабарлар бор.

Ҳукуматнинг ҳаракатларидан норози бўлган фойдаланувчилар, эртага тушдан кейин Бишкекнинг эски майдонига чиқишга чақиришмоқда.

 Бироқ, Бишкекда фавқулодда ҳолат тартиби мавжуд. Қонун бу ҳолатда митинг ўтказишни тақиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Садир Жапаровни Бош вазир лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни Олий Кенгашга қайтариб юборган.
 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ