Бишкекда «Таза шайлоо учун» («Ҳалол сайлов учун «) акцияси бўлиб ўтади

1 сентябр куни Бишкекда Олий суд биноси олдида «Баштан башта» («Бошидан бошла») ҳаракати «Таза шайлоо учун» акциясини ўтказишни режалаштирган.

Ҳаракат раҳбари Улан Усойуннинг «Азаттиқ» радиосига хабар беришича, иштирокчилар хукуматдан ҳалол сайловлар ўтказилишини талаб қилади.

29 август куни «Таза шайлоо учун» коалицияси тузилди, унинг сафига фаолар, жамоат бирлашмаларива сиёсий партиялар кирди.

Олий Кенгашга сайловлар 4 октябрга белгиланган. 4 сентябр куни тарғибот кампанияси бошланади. 22 августга қадар 20 дан ортиқ партия съезд ўтказди ва тегишли ҳужжатларни МСКка топширди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ