Турк Ҳаво Йўллари йўловчиларга юкларини олиб юришни тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ушбу қоида ҳам ички, ҳам халқаро йўналишларда қўлланилади ва вақтинчалик ҳисобланади. Асосий мақсад – бортга кириш жараёнини тезлаштириш ва тожливирус тарқалишининг олдини олиш.
Энди учоқнинг салонига фақат аёллар ва болалар сумкалари, портфеллар, ноутбуклар, заргарлик буюмлари ва сувенирлар олиб киришга рухсат берилади.
Туркия фуқаролик авиацияси маъмуриятига кўра, йўловчилар салонга олиб кирган бошқа юкларини “юк” сифатида топширишлари керак. Унинг оғирлиги саккиз килограммдан ошмаса тўлов тўланмайди. Халтанинг оғирлиги тўрт килограммдан кам бўлиши керак.
Эслатиб
ўтамиз, ўтган ҳафтадан бошлаб Қирғизистон
ва Туркия ўртасида мунтазам рейслар қайта тикланди. Айни пайтда Turkish
Airlines, Avia Traffic Company ва Pegasus
Airlines авиакомпанияси ҳафтасига икки марта Истанбул ва Анталия рейсларини
амалга оширмоқда.