Арслонбоб қишлоғида уйида автоулов буюмларини сотувчи одамни, рафиқасини ва ўғлини қўшиб, ниқобли шахслар қўрқитишиб, калтаклаган ва тунда пулларини олиб кетишган. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли вакиллари маълум қилмоқда.
Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 7-август соат 03:00 атрофида юз берган. 63 ёшли фуқаронинг уйига ниқобли уч киши кирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, улар 25-30 ёшдаги йигитлар бўлишган. Жиноятчилар уй эгасини, унинг рафиқасини ва 24 ёшли ўғлини калтаклаб, уларга жароҳат этказишди. Қароқчилар уй эгаларини номаълум қурол билан қўрқитиб, дўкон ичидаги кассадан 2000 сомни олиб қочиб кетишган. Бозорқўрғон туман ИИБ ходимлари тез орада воқеа жойига боришган. Жабрланувчилар милицияга мурожаат қилиб, қонуний чоралар кўришларини сўрашди.
«Ушбу маълумот 7-август куни Бозорқўрғон милиция бўлимида ўғрилик сифатида рўйхатга олинди ва Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси (қароқчилик, талончилик) бўйича судгача тергов иши қўзғатилди. Даъвогар Х.Ж. ва жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ҳозирда Ҳ.Ж.нинг уйига кирган номаълум шахсларни қидирув ишлари олиб борилмоқда », – дейилади хабарда.