Ўш шаҳридаги жамоат жойлари жадвалига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда умумий овқатланиш жойлари тунги соат ўн иккигача ишлай олишади. Сайилгоҳлар ва боғларнинг ишлашига йўл қўйилмайди.
Ушбу қарорни Ўш шаҳар фуқаролик мудофааси штаби томонидан қабул қилинди.
Жамоат жойларида барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Аввал ресторан ва дўконлар соат 22: 00гача очиқ эди.
Шунингдек, Навоий, Тўқтоғул ва бошқа истироҳат боғларида аттракционларнинг ишлаши тақиқланади.