Жорий йилнинг олти ойида 23 миллиард 654 миллион сом пенсия тўланди

Қирғизистонда 2020 йилнинг олти ойи давомида 23 миллиард 654 миллион сом пенсия тўланган. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма раиси ўринбосари Уланбек Асанов матбуот анжуманида маълум қилди.

2019 йилда 670 минг пенсионерларга 45 миллиард сом тўланган. Ўтган йили ўртача пенсия миқдори 5786 сомни ташкил этган.

«Ҳозирда пенсионерларга пенсия тўловлари ўз вақтида тўланмоқда ва бундан кейин ҳам тўланишда давом этада. Пенсионерлар бундан ташвишланишлари керак эмас. Ўтган йили 600 мингга яқин пенсионерга жами 43 миллиард сомдан ортиқ пенсия тўланди. Шунингдек жорий йилда ҳаёт тирикчилиги камида 4 900 сомни ташкил қилиб, пенсионерларнинг 58 фоизи ҳаёт тирикчилиги минимумдандан юқори миқдорда маблағ тўланади «, – деди Уланбек Асанов.

Агар сизда бирон бир савол бўлса, сиз Ижтимоий фонднинг 1202 махсус телефон рақамига ва ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, пенсионерлар вақтларини сарфламасдан интернет орқали сайтдан шахсий ҳисобга кириб барча зарурий маълумотларни олишлари мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ