Қатар Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади

15-июлда ташқи ишлар вазири Чинғиз Айдарбеков билан Қатар давлатининг элчиси Абдалла Ахмад Ал Сулайти учрашди. Учрашув чоғида тожливирусга боғлиқ вазият, унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, икки мамлакатнинг ҳукуматлари кўрган чора-тадбирлар ва бирлашган ҳаракатлар ҳақида суҳбатлашилди, дея хабар бермоқда вазирликнинг матбуот хизмати.

Элчи Қатарнинг ҳукумати Қирғизистонга иноснпарварлик ёрдам юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. Шунингдек вирус билан курашишда, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда келгусида яна қўллов кўрсатилиши давом этилишини такидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ