Дунёдаги энг катта шаҳарлар ва мамлакатларнинг онлайн маълумотлар базаси Numbeo яшаш қиймати бўйича давлатлар рейтингини тузди.
Қирғизистон яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди. Истеъмол нархлари индекси бўйича Бермуд ороллари етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония.
Истеъмол нархлари индекси маълум вақт оралиғида истеъмол савати товарлари ва хизматларига ўртача нарх даражасини кўрсатади. Бунга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи, ресторанлардаги нархлар, транспорт ва коммунал хизматлар киради.
Рақамлар Ню-Йоркка нисбатан таққосланган. Агар индекс 133 бўлса, демак яшаш қиймати бу шаҳарга қараганда 33 фоиз қимматроқ. Ушбу индикатор бўйича Қирғизистон 133-ўринни эгаллаб, энг арзон 10 та давлат қаторига кирди. Рейтингда ҳаммаси бўлиб 135 мамлакат иштирок этди.
Бермуд ороллари, Гонконг, Сингапур, Люксембург ва Швейцарияда турар жойни ижарага олиш энг қиммат, Афғонистон, Покистон, Куба, Непал ва Жазоирда энг арзон нархлар кузатилди.
Ресторанга бориш учун Бермуд ороллари, Швейцария, Исландия, Норвегия, Данияда кўпроқ пул керак бўлади. Ресторан учун энг кам нархлар Тунис, Жазоир, Покистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкада тўланади.
Дунё мамлакатлари ва шаҳарларида яшаш харажатлари рейтинги йилига икки марта Numbeo онлайн маълумотлар базасида пайдо бўлади. Бу база бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларнинг сарф-харажатлари ва нархлари тўғрисидаги жуда катта статистик маълумотларни қайта ишлашдан сўнг яратилган.