Алмазбек Атамбаев зотилжамдан тузалди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев зотилжам касаллигидан соғайди. Бу ҳақда бугун, 9-июлда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маҳсус хизматнинг маълум қилишича, унинг соғлиғи қониқарли.

Шифокорлар кенгаши ўтиб, натижада Атамбаевни МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига ўтказиш қарори қабул қилинди. У 24 соат давомида шифокорлар назоратида бўлади.

Атамбаевдан икки томонлама зотилжам қайд қилиниб, ПЧР-тестининг натижасида тожливирус тасдиқланмаган. У Президент ва ҳукумат бошқармалигининг клиник шифохонасида (маҳсус шифохона) даволанди.

Ўқувчилар учун изоҳ:

Зотилжам (арабча — ﺔﺋﺮﻟا تاذ) шунингдек Пневмони́я (қадимги юнонча. πνευμονία — «нафас олиш», «ҳаво» , қад. юнонча πνεύμων — «ўпка») — ўпка яллиғланиши, ўпканинг инфекцион касаллиги, мустақил касаллик ёки бошқа касалликларнинг асорати ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ