10-июлдан Боткен вилоятига кириш ва чиқиш тақиқланади

Тожливирус билан курашиш бўйича Боткен вилояти штаби 10 июлдан бошлаб вилоятга кириб чиқишга аниқроғи Ўш, Бишкек ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига жамоат транспортлари, таксиларнинг қатнови тақиқланди.

Энди фақат озиқ-овқат, қурулиш материаллар ташиган оғир юк ташувчи машиналарга  вилоят ҳудудига киришга рухсат берилади. Юкнинг қонунийлиги солиқ хизмати томонидан назоратга олиниб, машиналарга йўловчиларни олиш тақиқланади.

Бундан ташқари ҳудудаги санитар карантин постларининг ишлари кучайтирилиб, фуқароларни асоссиз бошқа ҳудудларга чиқишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш, тўй маросимларни ўтказиш, дори дармон, озиқ овқат нархини оширган фуқароларга қатъий чоралар кўрилади.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларига даволаниш учун борувчи фуқаролар шифокор йўлланмаси билан вилоятдан чиқа олади. Вилоят ҳудудидаги мол бозорлар бир хафтада бир кунгина ишлаши белгиланади.

Бошқа вилоятлар каби Боткен вилоятида ҳам эпидемиологиявий ҳолат оғир ҳолда деб баҳоланмоқда. Вилоят маъмуриятидан маълум қилишганидек, аввал кунига тожливирус юқтирган 3-4 ҳолат аниқланса, ҳозир бу рақам ўсмоқда. Вилоят бўйлаб касаллик юқтирганларнинг ялпи сони 193 нафарни ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ