Қирғизистон ҳукумати хорижий давлатлар фуқаролари ва республикада истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда 7-июнь куни Ташқи Ишлар Вазирлиги маълум қилди.
Хорижий мамлакатлар билан парвозларнинг вақтинча тўхтаб қолиши ва ташқи чегараларнинг ёпилиши ҳисобга олиниб, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун «яшил йўлак»ни, Қирғизистон ҳукуматининг 2020-йилнинг 17-мартдаги 84-р-сонли буйруғи расмий бекор қилинмагунча узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шундай қилиб, Қирғизистон ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар, визали ва визасиз тартибда, чиқиш визаларини олмасдан, яшаш жойида рўйхатдан ўтмасдан, юқорида кўрсатилган тартиб бекор қилингунига қадар республикадан муаммосиз чиқишлари мумкин.