Жанар Акаев: Депутатлар мустақил эмас, президент маъмуриятидан буйруқ кутишади

Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев, “Узпресс” ахборот агентлиги муҳаррири Шоҳруҳ Соипов билан ўзининг иш фаолияти, ҳамкасбларининг ҳатти – ҳаракатлари, сайловолди кампаниялари, давлатдаги сиёсий аҳвол ва ёшларнинг келажаги ҳақида суҳбат қурди.

Унинг фикрича, бугунги кунда депутатларга нисбатан айтилаётган танқидлар ўринли.

“Аксарият депутатлар фаол иш олиб бормайди. 80-90 фоиз депутатлар тадбиркорлар. Баъзи депутатлар сўзларни нотўғри ўқишади. Бойлик эвазига депутат бўлиб олганлар кўп.

Парламентда қонун лойиҳалари муҳокама қилиниб, унга овоз беришда депутатлар, бизга ким, қандай буйруқ беришаркин деб кутиб туришади. Улар мустақил эмас, президент маъмуриятига боғлиқ”, дейди депутат Жанар Акаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ