Бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиев Қозоғистон Республикасининг бош вазири Асқар Мамин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилишича, мулоқотда Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегарасида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг таклифи билан давлат чегарасининг Қирғизистон ва Қозоғистон ўтказма бекатидаги барча жойларни очиш ва Қирғизистон ва Қозоғистон чегараси орқали эркин ҳолда юк ўтказишни таминлаш муаммоларини бартараф қилиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди. Томонлар бунгача эришилган келишимларни икки томонлама қўллаб-қувватлашини тасдиқлашди.
Шунингдек мулоқот чоғида коронавирус инфекциясининг ёйилишига қарши ўзаро ҳаракатланиш масалалари ва COVID-19 вирусудан халқни ҳимоялаш бўйича кўрилган чоралар, бундан кейинги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.