Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнги бир кун ичида Қирғизистонда коронавирусни юқтиришнинг яна 3 ҳолати қайд этилди.
Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг барчаси Бишкек шаҳрининг яшовчилари.
Шу билан COVID-19 вирусини юқтирганларнинг сони 147 кишига етди — тўққиз нафари тиббиёт ходимлари. Вирус юқтирганларнинг 20 нафари Бишкекда, 12 нафари Ўш шаҳрида, 35 киши Ўш вилоятида, учи Баткен вилоятида, 67 киши Жалолобод вилоятида, тўрт киши Чуй вилоятида, иккиси Иссиқкўл вилоятида ва тўрт киши Норин вилоятида қайд этилган.
Ҳозирги вақтда коронавирусга чалинганларнинг ичидан 6 киши қайта жонлантириш бўлимида ётибди.
- Новқатда 59 ёшли эркак — оғир аҳволда;
- Ўшда 45 ёшдаги эркак — ўта оғир аҳволда, сунъий нафас олдириш аппаратига қўшилди;
- Ўшда 63 ёшдаги аёл — оғир аҳволда;
- Ўшда 60 ёшдаги аёл — оғир аҳволда;
- Жалолободда 33 ёшдаги эркак — оғир аҳволдан чиқди;
- Норинда 60 ёшдаги аёл — оғир аҳволда.
Мазкур вирусни юқтирганлар ичидан саккиз киши эса тузалиб уйларига чиқарилди. Шунингдек бир киши ҳалок бўлди.