Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида икки кун ичида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди. Марҳумларнинг яқинлари улар калтакланиш оқибатида ҳалок бўлганини айтмоқда.
17 сентябрь куни Сузоқ тумани Жиғоч-Қўрғон қишлоғидаги мактаблардан бирида 10-синф ўқувчиси Муратаали Жороев вафот этган.
Эртаси куни, 18 сентябрда Чотқол туманида 14 ёшли Дастан Рахманқулов вафот этди. Яқинларининг айтишича, у ҳам мактабдаги калтаклаш оқибатида ҳалок бўлган.