Бишкек шаҳрида Toyota Camry автомобили ҳайдовчиси тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортди ва милиция ходимини муштлашувга чақирди. Бу ҳақда Милиция патрул хизмати бошқармаси хабар берди.
Автомобил 21 сентябрь куни соат тахминан 08:00да тўхтатилган. Патруль хизмати бошқармаси маълумотларига кўра, текширув вақтида ҳайдовчи тажовузкор хулқ-атвор кўрсатган, ҳақоратли сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган.
Эркакка мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш таклиф қилинган, аммо у бундан бош тортган. Тиббий муассасада ҳайдовчи бир неча марта хонадан чиқиб, унга «ҳаво керак»лигини айтган.
Бундан ташқари, эркак 102 рақамига қўнғироқ қилиб, патруль ходимлари хизмат ваколатларидан гўёки ошиб кетганидан шикоят қилган. Жанжал вақтида у милиция ходимларидан бирига формасини ечиб, «эркакларча ҳал қилишни» таклиф қилган.
Автомобиль жарима майдончасига олиб кетилди. Ҳайдовчи Октябрь тумани Ички ишлар бошқармасига етказилиб, вақтинча сақлаш камерасига жойлаштирилди.
Унга нисбатан Қирғиз Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексидаги «Майда безорилик» моддаси бўйича баённома тузилди.