Бишкекдаги кафеларда чекиш қоидаларини бузганларга 110 минг сомдан ортиқ жарима солинди

Бишкек шаҳрида кафе ва ресторанларда ўтказилган рейд давомида чекиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик бўйича 20дан ортиқ баённома тузилди. Жарималарнинг умумий миқдори 110 минг сомдан ошди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Милиция «Саксаул», «Пинта», «Ориентал», «Ночной Баку», «40 на 40» ва «Империя пиццы» кафе ва ресторанларини текширди.

Ходимлар электрон сигареталардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди.

Баённомалар Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси асосида тузилди. Ҳуқуқбузарлик турига қараб жарима миқдори 5,5 минг сомдан 10 минг сомгача бўлди.

Муассасалардаги текширувлар давом эттирилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ