Ўш шаҳрида 60га яқин гўшт сотувчи савдогар шаҳар ҳокимлиги биноси олдига йиғилди. Улар ҳукумат томонидан белгиланган 770 сомлик нарх арзон эканини айтиб, мол гўштини 850 сомдан сотишга рухсат беришни талаб қилмоқда.
Ўтган ҳафтада ҳукумат мамлакат бўйича гўшт нархларини белгилаган эди. Унга кўра, суякли мол гўшти 770 сомдан ошмаган нархда сотилиши керак.
Бундай нарх минтақадаги гўшт сотувчи савдогарларнинг норозилигига сабаб бўлди.