Садир Жапаров ҳокимиятни танқид қилаётганларга ишонмасликка чақирди

Президент Садир Жапаров хорижда яшаб, ҳокимиятни танқид қилаётганларга ишонмасликка чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбари 24 август куни янгиланган «Ак-Кеме» меҳмонхонасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида айтди.

Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, «Ак-Кеме»ни туркиялик тадбиркорлар биринчи президент Аскар Акаев ҳокимияти даврида қурган. Кейинчалик бино тортиб олинган ва тадбиркор Нью-Йорк судига мурожаат қилган. Натижада Қирғизистон 16,5 миллион доллар миқдорида товон тўлашга мажбур бўлган.

16,5 миллион долларлик қарз 2020 йилга қадар 30 миллион долларга ошган. Президент туркиялик тадбиркорлар билан музокаралар олиб бориб, тинчлик келишувига эришганини, ҳокимиятни 6,5 миллион доллар тўлаб беришга кўндирганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, «Ак-Кеме» инвесторга 15 йилга ижарага берилган ва бу муддат ўтгач, меҳмонхона 100 фоиз давлат тасарруфига ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ