Украина дронлари Россиянинг Адигея Республикаси, Доғистон ва Ставрополь ўлкасидаги Ozon компаниясининг логистика марказларига ҳужум қилди. Бу ҳақда маркетплейснинг матбуот хизмати, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда Telegram’даги мониторинг каналлари хабар берди.
Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев ҳужум оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлгани, яна етти киши жароҳатланганини маълум қилди.