Ўш шаҳрида кўчаларни тунги ёритиш ишлари давом этмоқда.
Мэр Жанарбек Акаевнинг топшириғи асосида «Ўшсвет» муниципал корхонаси томонидан Тимирязев ва Абай Қунанбаев кўчаларининг умумий узунлиги 3 километрдан ортиқ бўлган йўл қисмларига 70 та тунги ёритиш устуни ва чироқлар ўрнатилди.
Ёритиш ишларининг асосий мақсади — кўчаларнинг тунги ёритилишини яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси ва ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш.
Шаҳар ҳудудидаги кўчаларни ёритиш бўйича ишлар бундан кейин ҳам давом эттирилади.