Қорасувда милиция ходимига пора берганликда гумон қилинган фуқаро қўлга олинди

Ўш вилоятининг Қорасув туманида терговчи ходимга 40 минг сом миқдорида пулни пора сифатида бераётган фуқаро гумонланувчи сифатида қўлга олинди.

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички текширув хизмати Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бўлими ҳамда Қорасув тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси (Пора бериш) асосида қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар натижасида 2026 йил 14 август куни 2004 йилда туғилган А.М. исмли фуқаро терговга қадар текширувни ижобий ҳал қилиб бериш учун милиция ходимига пора сифатида пул бераётган вақтида қўлга олинди. У жиноятда гумонланувчи сифатида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ҳозирги вақтда тергов ишлари давом эттирилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ