Халқ билан очиқ мулоқот: муаммолар жойида муҳокама қилинди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев тегишли шаҳар муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Қизил-Қишлоқ ҳудудий бошқармасидаги Алишер Навоий кўчаси аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида аҳолини ташвишлантираётган қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, дастлаб компенсация масаласи бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, йўл ва муҳандислик инфратузилмаси, коммунал ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича аҳолининг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, Сулаймон-Тоғ атрофини ободонлаштириш ва қайта тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида қўшимча тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ