Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Қусра қишлоғида бир неча фаластинлик оилага уйларини тарк этиш буюрилди

Маҳаллий аҳоли айтишича, исроиллик кўчманчилар якшанбадан бери учта уйни қамал қилиб, сув ва электр таъминотини узиб қўйган.

Қишлоқ аҳолиси Қоҳир Одеҳнинг сўзларига кўра, унинг уйига 20 дан ортиқ аскар кириб келиб, кейинчалик оиласидан уйни бўшатишни талаб қилган.

Исроил расмийлари кўчманчилар ҳаракатларини қоралаб, воқеа юзасидан тергов бошланишини маълум қилди.

Халқаро ҳуқуққа кўра, Ғарбий Соҳилдаги яҳудий манзилгоҳлари ноқонуний ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ