Россия Федерациясининг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат рамзи туширилган гиламча сабабли муаммога учраган Ўзбекистон ватандоши Севара Мусаева бугун тонгда Тошкентга қайтди.
Миграция агентлиги ходимлари халқаро аэропортда Севара Мусаевани кутиб олиб, у билан қисқача суҳбатлашди. Интервю чоғида у вазиятни қисқача изоҳлаб, ватанга қайтишга ёрдам берган барча масъул ташкилот ва шахсларга миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик дипломатлар аралашуви билан С.Мусаевага қўйилган айб олиб ташланди.