АҚШда ўтказилган халқаро сумо турнирида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Ирмуҳамедов ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди.
Энг катта эътиборни унинг жангларидан бири тортди. Унда Ирмуҳамедов ўзидан қарийб уч баробар оғир рақибини мағлуб этди.
Ушбу беллашув видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, минглаб томошабинлар эътиборини тортмоқда.