Арманистон бош вазири Никол Пашинян Instagram саҳифасида Чўлпонота шаҳрида тасвирга олинган видеони эълон қилди. Унда у қирғизистонлик машҳур реппер Улукманапонинг қўшиғидан фойдаланган. Шунингдек, у эрталаб тонгда Иссиқкўл соҳили бўйлаб велосипед ҳайдаётган видеосини ҳам жойлаштирди.
Пашинян Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг (ЕЎАК) навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрига келган.