Қуваничбек Конгантиев айбдор деб топилиб, 500 минг сом жарима тўлади

Бишкек шаҳрининг Ленин туман суди Қирғизистон Жогорку Кенешининг собиқ депутати Қуваничбек Конгантиевни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича айбдор деб топиб, унга 500 минг сом миқдорида жарима тайинлагани 6 август куни маълум бўлди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (УКМК) маълум қилишича, собиқ депутат Қуваничбек Конгантиев тергов давомида айбини тан олган, айбни тан олиш бўйича келишув тузган, терговга фаол кўмаклашган ҳамда ўз ихтиёри билан «Роял Констракшн» компаниясининг қурилиши давом этаётган объектларидаги умумий бозор қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 6500 квадрат метр турар жой ва тижорат биноларини давлат тасарруфига топширган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ