Бишкекдаги «Эски толчок» бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2026 йил 6 август куни соат 22:48 да Бишкек шаҳрининг Орозбеков кўчасида жойлашган, аҳоли орасида «Эски толчок» номи билан танилган бозорда ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига олтита ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда тезкор штаб жалб этилган.

Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлигига оид маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ