Мэр фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилди

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев фуқароларни шахсий масалалари юзасидан қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Қабулда шаҳар ҳокимлиги аппарати вакиллари, муниципал муассаса ва корхоналар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари иштирок этди.

Фуқаролар асосан уй-жой, қурилиш, ер, коммунал хизматлар ҳамда бозор билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилди.

Шаҳар раҳбари мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш йўлларини тегишли хизматлар томонидан кўриб чиқишни топширди. Шунингдек, айрим масалаларни шахсий назоратига олишини билдирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ