Бишкекдаги «Мадина» бозори савдогарлари 28 июль куни шаҳар ҳокимияти вакиллари билан учрашди. Йиғилишда савдогарлар ҳокимиятнинг янги «Ала-Тоо» бозорига кўчиш ҳақидаги талабига қарши эканини билдиришди.
Уларнинг айтишича, эски бозордаги савдо жойларини сотиб олишган, янги бозорда эса етарли шарт-шароит яратилмаган ва ижара ҳақи жуда қиммат.
Йиғилишга ўнлаб одамлар тўпланди, ҳокимият вакилларини эса милиция ходимлари қуршаб турди. Шаҳар ҳокимияти вакиллари савдогарларнинг мурожаат ва талабларини кўриб чиқиш учун махсус комиссия ишлаётганини маълум қилди.