Ўшда яна бир ерости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилмоқда

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев И. Монуев ва Помир кўчалари кесишмасида қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиш майдонига бориб, ишлар бориши билан танишди.

Шаҳар раҳбари қурилишни сифатли ва белгиланган муддатда якунлаш, шунингдек, қурилиш давомида йўл ҳаракатининг узлуксизлигини ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ