Ўзганда эркаклар кафеда ҳисобни тўлашдан бош тортиб, аёлни дўппослашди

2026 йилнинг 22 июль куни Ўзган туман Ички ишлар бўлимига Дон-Булоқ қишлоғидаги пиво заводи ёнида жойлашган дўконда маст ҳолатдаги шахслар муштлашаётгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат ахборот электрон журналига рўйхатга олиниб, дастлабки текширув ишлари бошланган.

Текширув давомида аниқланишича, 2026 йилнинг 21 июлдан 22 июлга ўтар кечаси соат тахминан 02:20 да Ўзган туманининг Дон-Булоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган пиво заводи ёнидаги кафелардан бирида икки нафар фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган.

Оқибатда, ҳисоб-китоб масаласида келишмовчилик келиб чиқиб, улар жанжаллашган ҳамда дам олиш маскани маъмури, 1984 йилда туғилган А.К.ни калтаклаб, унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчининг аризаси қабул қилиниб, унга етказилган тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳозирда Ўзган туман Ички ишлар бўлими томонидан ушбу воқеага алоқадор деб гумон қилинаётган шахсларнинг шахси аниқланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ