Қирғиз-ўзбек бизнес-форуми: янги ҳамкорликлар учун йўл очилди

Бугун, 22 июль куни, Ўш шаҳридаги «Jannat Resort» меҳмонхонасида Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Форумни Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев очиб берди. У иштирокчиларга муваффақият тилаб, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Тадбирда Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларидаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси, шунингдек Қирғизистон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистондан келган қарийб 80 нафар тадбиркор қатнашган форумда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, форум давомида Ош шаҳрининг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилиб, шаҳарда туризмни ривожлантириш ва инвестиция имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар Ўш шаҳрида амалга оширилаётган йирик инфратузилма, шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ