Туп туманида маст ҳайдовчи ариққа тушиб кетиб, милиция ходимларига ҳужум қилди

Иссиқкўл вилояти ИИБ маълумотига кўра, ҳодиса 20 июль куни кечаси ўтказилган «Маяк» рейди вақтида содир бўлган. Соат тахминан 21:10 да милиция ходимлари автомобилни тўхтатмоқчи бўлган, аммо ҳайдовчи уларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан қочишга уринган.

Юқори тезликда ҳаракатланаётган вақтда автомобил йўлдан чиқиб кетиб, қишлоқлардан бири ҳудудидаги йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчини қўлга олишга уринилганда у милиция ходимларига қаршилик кўрсатган, уларга нисбатан куч ишлатган ва ҳақоратли сўзлар билан сўккан. Шунингдек, тиббий кўрикка олиб кетилаётганда хизмат автомобили эшикларини оёғи билан тепиб, унга зарар етказган.

Тиббий кўрик хулосасига кўра, Тўп туманида яшовчи 34 ёшли Б.М. автомобилни алкоголь мастлиги ҳолатида бошқаргани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 280-моддаси 2-қисми 4-банди («Ҳокимият вакилига ёки жамоат тартибини муҳофаза қилиш вазифасини бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш билан содир этилган безорилик») билан жиноят иши қўзғатилди ва маст хайдовчи тергов изоляторига киргизилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ